Гулбаҳор
Дов-дарахтлар гуллади, оғоч гуллади,
Ниш урибон куртаклар, гуллади ниҳол.
Бодом лаб очмоқ учун қийғос гуллади,
Шода-шода ғунчалар тебрангай хушҳол.
Юз очган баҳордин яноғинг гуллагай,
Гўзаллик кўз очиб қабоғинг гуллагай.
Навбаҳорга пешвоз чиқ, гуллаб келяпти,
Ва фасли яшнатувчи ҳамрозга шайлан.
Янгиланиш номасин йўллаб келяпти,
Ишқ оташи ёндирган дилрозга айлан.
Кулиб боқ баҳорга ой чеҳранг гуллагай,
Нур сочиб оламга дил баҳринг гуллагай.
Қалдирғочлар тегрангда этгай ҳурпарвоз,
Бағрингда гулбаҳорнинг насими эсса.
Қалб қўшиғингга булбул бўлгай жўровоз.
Хушбўй таратиб дилда баҳорой кезса.
Кўкламда яшнаган дилсийрат гуллагай,
Мусаффо ботинда ул тийрат гуллагай.
Муслима Ёдгорова
Подписаться
0 комментариев
Старые