Мовий қанотлар
Деворни муштлайди хаёлим зимдан,
Хонага сиғмайди хонаниш кўнглим.
Дунё сиртмоғига дов тушган маҳал,
Тескари боқади ҳаттоки ўнгим.
Чексизлик фазоси қанот ёярми,
Дарича излайди дардчил бу дилим.
Ҳуррият шамоли эсгани маҳал,
Мовий қанотларга айлангай қўлим.
Ишқсизлик домига тутқун этмасин,
Ишқсизлик дамига келмайди кўнгим.
Ёр ишқи оловми асли нурафшон,
Оташда ёнолсам келмайди сўнгим.
Муслима ҲАМРОЗ
21.11.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


