Шеър

Нурли қувват

Бир-бир босган изларим юрар оҳиста,

Мен истаб боролмаган жойларни кўзлаб.

Ўй-у ҳаёлларим ҳам учар шоҳиста,

Ҳар мусаффо тонгларнинг шавқини сўзлаб.

Руҳ огоҳ суворийдир жон маконида,

Кўчиб юргудайин у айланиб такрор.

Жарангли чорловлари бор ҳаракат имконида,

Агарда ҳикмат топсам муносиб, тагдор.

Айлана чизгилар-ла безайди тинмай,

Жон-таннинг теграсида ижобий қувват.

Умр ҳам оқар замона зайлига инмай,

Мозий чархига хосдир роҳат-уқубат.

Дун-дунё майдонида кезсам мен огоҳ,

Вақт сакрар не манзара чизгиларида.

Ҳар дам ёмон қусурлардан тилайман паноҳ,

Иймон деб аталмиш тизгинларида.

Гар, юраверсам йўллар елка тутгайми,

Қаварган товонимнинг изтиробига.

Овозимни йўлласам кимдир кутгайми,

Хуш тилакларим етиб оби-тобига.

Боқсам, кўзлар қароғига муҳр бўлгайми,

Ҳар яхши амалларнинг нурли қуввати.

Меҳр-оқибат риштаси зуҳр бўлгайми,

Гар, зиёланса дилда ёруғ қуббати.

Муслима Ёдгорова

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x