
Куйчининг найи
Асримиз чораги чилдирма чалар,
Мену сен раққосмиз, ўйин авжида.
Кўнгил майдонида учқунлар чатнар,
Занжирбанд тимсоли хаёл мавжида.
КУЙЧИнинг найида озодлик саси.
Маҳкум этилганмиз, уфқимиз чўкар,
Дақиқа ўтади ҳурлик ҳажрида.
Хотира эсганча
дардларинг тўкар,
Саёҳат ўткинчи само ажрида.
КУЙЧИнинг найида озодлик саси.
Эркка эришмоққа мавҳумот хатар,
Савоб гуноҳларга тўла наҳрида.
Руҳинг учиб кетгай мисоли каптар,
Жавоб топилгайми кўнгил баҳрида.
КУЙЧИнинг найида озодлик саси.
Муслима Ҳамроз
12.12.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые