Шеър

Меҳринг

Соғинган кўнглим-а, йўлга чиқади,
Туртиниб, суриниб боради сарбоз.
Меҳринг водийсига етиб борарми,
Олис йўлларида қаҳрабо андоз.

Онажон соғинчни кўнгилга юклаб,
Ёзаверсам қанча тўлгайдир қоғоз.
Бардошни бўйича мардона тиклаб,
Тупроққа санчолсам унади қийғос.

Изласам изларинг, шамоллар тингай,
Кабутар ку-кулаб йўллайди овоз.
Меҳринг сийратжамол, кўксимда ёнгай,
Парвона айланиб чизади парвоз.

Изоҳ: Сарбоз – (форсча) бош ва ўйнамоқ сўзларидан олинган, аскар маъносини билдиради;

Қаҳрабо – сарғайган, заъфарон.

Муслима ҲАМРОЗ
20.08.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x