Тафаккур

Ҳаёт тўлқини

Бутун Борлиқ, Галактикалардан тортиб то кўзга кўринмас зарраларгача бари-бариси тебраниб туради, бу уларнинг мавжудлик шартларидан биридир. Тебранишлар муайян муҳитда кўчар ва ёки силжир экан тўлқинга айланади. Тўлқинларнинг частоталари мос келган махсус шартларда улар бир-бири билан тўқнашса, резонанс юз беради. Яъни, ё амплитуда тушиб кетиб кучли синиш ёки амплитуда кескин ортиб қудратли ўсиш юзага келади. Оламда барча жараёнлар электромагнит тўлқинлар силсиласида содир бўлади. Бунда тебранишларнинг тасвири тоғ чўққиларига ва жарлик чуқурликларига ўхшайди. Кўтарилиш ва тушишлар мутаносиб кечаверади, абадий тўлқин қанотида. Биз шу ҳаёт тўлқинида сузамиз, ўзимиз ҳам тўлқин шавқига эврилиб.

Муслима Ҳамроз
18.06.2024 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x