
Хаёл музлар
Қишнинг қаҳри кўнгилга етди,
Сумалакка айланди бардош.
Учқур хаёл музлади, қотди,
Оппоқ-қорга бўлмади сирдош.
Музбоп синов азобин тотди,
Изғиринга беролмади дош.
Қуёш нечун тескари ботди,
Яшил йўлга бўлмади издош.
Яхмалак йўл қайларга элтди,
Баҳор қайда, бўлмади дилдош.
Саробмиди ўтди-ю кетди,
Чархпалакда топмайин йўлдош.
Муслима Ҳамроз
16.12.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые