
Озод
Қай кун эди, илк тонги отди,
Тўлар ҳар тун туғилиш наҳри.
Зулмат синчков зир тирнаб ўтди,
Тоблар қалбни чиниқиш заҳри.
Жонни нафси маломат этди,
Етмас асло қониқиш сабри.
Алҳақ, кўзга мунг чўкиб кетди,
Ўртар дилни чираниш жабри.
Ишқи сирин ичди-ю тотди,
Хушёр онлар тўқийди тазод.
Кўнгил иймон илкини тутди,
Нурга тўлди беғубор, озод.
Муслима Ҳамроз 01.01.2025
Изоҳ: тазод-(арабча) зидлаш, бўрттириш


Подписаться
0 комментариев
Старые