
Яшил туш
Дарахтлар шивирласа майин, оҳиста,
Шўх сабо қанотида ташийди уни.
Япроқлар кафтларида сўзлар битиги,
Уқсам эди унда сир
яширган унни.
Кенгликлар-ла кенгашиб,
яшил туш кўрар,
Мовий ойнинг чиройи безаса тунни.
Ошиқлигим ошкора кезаман боғни,
Соғиниб яшайман мен зумрад ҳар кунни.
Бўйсинса-да толиқиб хазон чизгига,
Севиниб кутгай нечун баҳорий тонгни.
Суҳбатига ташнаман ошнолик истаб,
Қалбимга йўллайвергач
барқ урган бонгни.
Муслима Ҳамроз
04.05.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые