
Сўқмоқ ётар қорга беланиб
Қор сепади булут эланиб,
Сўқмоқ ётар қорга беланиб.
Қор ҳидига тўяди ҳаво,
Инжа кўнгил туяди даво.
Қор қўнади пардек
тўшалиб,
Тупроқ ичар, уни
тамшаниб.
Қор попукда тугилган савол,
Ором бергай кўнгилга сафо.
Гумбаз кўпчир дурни бўлишиб,
Уфқ чўкади аста тўлишиб.
Қор тиғида товланар жило,
Нақшин чизгай кўнгилга, илло.
Муслима Ҳамроз
22.01.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые