
Дарё ҳайқирар…
Дарёлар ҳайқириб оқади боқсам,
Қирғоқлар тамшанар тўлқинни ичиб.
Гирдоблар тортқилар тўлишиб оқсам,
Туйғулар эркалар қалбимни қучиб.
Сочилган пўртана шарорин ёқсам,
Кўнглимнинг тубида ишқ ўти қайнар.
Дарёнинг сочига шалола тақсам,
Дурдона томчилар оқизоқ ўйнар.
Булоқлар туташар интиқиб қалқсам,
Шарқироқ ўзанга сокинлик чўкар.
Тошларни сийпалар авайлаб ғарқдам,
Ирмоқлар чопқиллаб борини тўкар.
Тўлқинлар авжида жонталош балқсам,
Денгизнинг кўксига туташар сабрим.
Дарёдил гўзаллик мағзини чақсам,
Йилларнинг мавжида оқади умрим.
Муслима Ҳамроз
28.11.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые