
Жўшқин-у сокин
Шеърият дарёсидаги турфа оқимлар мавжини томоша қилсангиз, ҳайрат шиддатига ғарқ бўласиз. Жўшқин-у сокин, саёз-у чуқур, лойқа-ю тиниқ сўз томчилари гоҳ қалқиб, гоҳ чўкиб оққани оққан. Тўлиб-тошиб оқаётган дарёдаги ҳаволаниб кўпирган айрим томчилар сачратган изтироб ҳисси кўнглингизга оғриниб чўкади, баъзан. Дур томчиларига тўйинган шеърий илҳом шаршараси қалбингиз уммонига оқиб киришини ҳис этиш нақадар соз.
16.02.2025 йил
Муслима Ҳамроз


Подписаться
0 комментариев
Старые