Келдим…
Келдим етиб ноёб ёмғирлар фаслига,
Кўнгил ичсин дея, беғубор туғённи.
Ғаройиб томчилар аксига ғарқ этар,
Ярқ этган булутнинг кўзида исённи.
Кўзим кўзгусида чақнайди рўёси.
Тўкилиб тугамас борлиқнинг хаёли,
Ҳар томчи ичида минг қалқиб оқаман.
Сой бўлиб тошганда жилғалар ёдида,
Булоқлар кўзига умидвор
боқаман.
Кўклам кўзгусида зумраднур қиёси.
Ёмғир бўлиб ёғсам жам бўлгай буғдойзор,
Атиргул кўнглимга тутгайми гулобин.
Кўзимга қуёш бир камалак чизади,
Эй Тангрим, сийлагил ишқталаб ғуломинг.
Кўнглим кўзгусида яхшилик зиёси.
Муслима ҲАМРОЗ
04.03.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


