
ЗАНГОР ТУЙҒУ
Безовта не туйғулар
йўлимни тўсгай,
Аслият озорланиб
тилдан озса ўз.
Биламан йўллар тўшаб
майсалар ўсгай,
Гар огоҳ назари-ла
боқса тийрак кўз.
Тўфонлар дилдан тошса насимлар эсгай,
Ошуфта кўнгилларга
йўллаб эзгу сўз.
Бир қучоқ умид беринг бағримга босай,
Орзу-ю тилакларим
оламга сўзлаб.
Сўзларим зангор туйғу тўшига осай,
Қалбимнинг сукунати ўртанса бўзлаб.
Чор тараф ифор сочса хушсабо эсгай,
Қалбимда ороланган
оламни кўзлаб.
Муслима Ҳамроз
4.06.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые