
Чалғимасанг…
Чангал солса кўнглингга қайғу,
Дийданг ситиб тўкилар йиғи.
Юрагингга санчилса алам,
Нимталайди бешафқат тиғи.
Оҳ, бечора мусаллам кўнглинг,
Азобларнинг ўчмайди чўғи.
Ёнаётир қалбингда оташ,
Чалғимасанг йўл асли тўғри.
Кечикдинг-ми, қайтмайди энди,
Иқболига чорлаган чоғи.
Ўтли дамлар ўртаниб тонди,
Нафасингни куйдирди доғи.
Оҳ, бедор дил порласин дея,
Томчилайди минг шамнинг ёғи.
Тўлиб-тошса жилоранг туйғу,
Ёғду сочгай нурли чироғи.
Муслима Ҳамроз
12.07.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые