
Биринчи март
Биринчи март – Баҳорнинг биринчи куни,
Ҳар йили дафтаримга ёзардим шуни.
Ёзувлар кўкармоқда шеърият бўлиб,
Қалб битиклари нафис гуллагай тўлиб.
Бойчечагим жилмайиб йўллайди хабар,
Гул-гулзор ҳар-тарафга ифорин сепар.
Ажаб, кўнгил водийси яшнайди зумрад,
Маҳлиё этавергай сурури абад.
Ялпизу сада райҳон қувнатар дилни,
Баҳор янги кун билан қутлайди элни.
Кўклам куртаклари ҳеч қолмасин сўлиб,
«Ассалом, Баҳор!» дея ёзаман кулиб.
Муслима Ҳамроз
28.02.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые