
Излар
Юзларда ҳаётнинг фарёди,
Гўёки ғамтарош юзчизиқ.
Ачиниш кўнглингга мўралар,
Яширмай сўйлайди бир қизиқ.
Оғриниб боқасан юзларга,
Кўзгунинг оғриғи
ҳам синиқ.
Бешафқат туйғулар ичар вақт,
Шунданми тўймайди хўб интиқ.
Тасвири мунғаяр тобора,
Йилларнинг сояси гар чўзиқ.
Қайтмайди баҳорий тароват,
Бурмалаб ташлаган минг тўсиқ.
Муслима Ҳамроз
01.05.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые