Келмайди кўнгим…
Оламнинг ҳужрасида
ўксиниб,
ўксиниб
йиғлайди кўнглим,
Ошён ҳужайрасидан
тўкилиб,
тўкилиб
кетаман қаён.
Қайғулар тўфонига
оғриниб,
оғриниб
келмайди кўнгим,
Кенгликни қучмасам гар куйманиб,
куйганим
бўлмайди аён.
Кўнглимдаги чўғ-олов
ёнишим,
тонишим
тафтин қизғанар,
Бир томчи гирдобида
гирёна,
гирёна
чўкаётган он.
Гар оламлар бағрида
тўлғониб,
тўлғониб
тўлқин сирғанар,
Мен уммон ҳовучида
қўнишиб,
қўнишиб
сузаётган жон.
Таҳдид солса борлиққа қизғаниб,
қизғаниб
чўкинди хаёл,
Чағалайнинг парвозин
соғиниб,
соғиниб
чорлайман хушҳол.
Кўнглим осмонида ҳур
тонгдайин,
шондайин,
порласа виқор,
Меҳварида туйғулар
тиғдайин,
туғдайин
титрайди ишқвор.
Муслима ҲАМРОЗ
19.04.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


