
Оғир
Ер оғир яна туйғулар оғир,
Учмоқ истайди қафасдаги қуш.
Ўша қуш кўнглим, нолон-у сағир,
Қўрқув кўланка,кўринади қўш.
Бебош шамоллар тортқилар ғир-ғир,
Ҳувиллаб учса-да қўллари бўм-бўш.
Беркли маконнинг хаёли олғир,
Ҳатто тўр ичра оғринади туш.
Эрк истар эрса бўларми фориғ,
Учиб кетолса самоларга хуш.
Кишанбанд ўйлари ўткинчи оғриғ,
Енгил парвозга шайланганда ҳуш.
Муслима Ҳамроз
26.04.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые