Билсанг…
Билсанг, кўнглим менинг адашган сайёҳ,
Йўллар танловида дард чеккан дарвеш.
Бағрим гулбоғида кўкарса гиёҳ,
Йиллар қадамига шеърим бўлар эш.
Билсанг, кўнглим менинг самовий ҳилол,
Ёйга ўхшаб кетар ўртанган сари.
Бахт излаб тўлишса келмасин малол,
Нурлар оғушида ошуфта
пари.
Билсанг, кўнглим менинг пинҳоний олам,
Дунёлар ичида муҳташам гўша.
Азалий қасрида абадий қолсам,
Ишқ истаб келган бир,
гадоман ўша.
Муслима ҲАМРОЗ
19.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


