
Қалам изи
Оппоқ қоғоз ва зим-зиё тун,
Ўйноқлайди шамнинг шуъласи.
Туйғуларнинг шалоласидан,
Тўкилади кўнгил шеваси.
Илҳом васфин этолса ишғол,
Тутқич берса паришон ғазол,
Оқ қоғозга тўкилади шеър.
Тун қўйнига кетаман оқиб,
Юлдуз дарча очган палласи.
Ой нурига тўймайди сира,
Қанот қоқар қоғоз парчаси.
Ишоралар ишваси гўзал,
Ой шуъласи тўқийди ғазал,
Дил қонидан томчилайди шеър.
Мониторда ярқирайди сўз,
Чақин мисол чатнар шеърият.
Ҳар рақамда қалам излари,
Ёзуғида ажиб сеҳрият.
Ёруғ рамзи йўлласа савол,
Тўлқин завқи топмаса завол,
Ойна порлаб туғилади шеър.
Муслима Ҳамроз
06.05.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые