
Ким тинглайди?
Шоир шеър ёзолса илоҳий лаҳза,
Мисраларга нафис сўзларни қадаб.
Битиклар гуллайди ифор таратиб,
Қалбинг ошёнига туташган қадар.
Энди шеъриятни ким тинглайди, ким,
Майин оҳангига оқмоқлик учун.
Мумтоз ғазалиёт кўнгилга яқин,
Туйғу жилвасига сачрайди учқун.
Сўз ва соз ҳамоҳанг жаранглар, тингланг,
Эъзозлаб сўзларнинг сараларини.
Ором бағишлайди дилни ёқса ишқ,
Даволар кўнгилнинг яраларини.
Наво сарчашмасин тотин симириб,
“Шашмақом” руҳини ким тинглайди, ким?
Дилистон саҳнида оҳор куй янграр,
Созга ошуфтадил энтикар балким.
Муслима Ҳамроз
17.06.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые