Урғу
Кўзёшим кўл бўлди, тинмади ёмғир,
Кўнглим ҳовузида тошади туйғу.
Ёмғирлар дўл бўлди, томчилар оғир,
Совуқда дилдирар муздайин қайғу.
Ёғмаган булутлар – кўпчиган таҳқир,
Чақмоғин чақади, баайни бурғу.
Камалак шайланар, чирпирар тақдир,
Қуёш ёруғликка беради урғу.
Муслима ҲАМРОЗ
02.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


