
Қувлашмачоқ
Ёз келди ажаб гулдор кўйлагин кийиб,
Чаккасига қўшалоқ гилосин тақиб.
Анҳор шарқираб оқар қулочин отиб,
Кумуш булут улгурмас
чақмоқни чақиб.
“Қувлашмачоқ ўйнайлик,” – чорлар капалак,
Қувиб чарчаб қоламан, у мендан чаққон.
Офтоб елкамни силаб эркалар аста,
Илиқ меҳридан жўшар томирларда қон.
Шабада олиб келар чиннигул ҳидин,
Асалари ғувиллаб эргашар унга.
Мен чизган дарахт шохи эгилар бирдан,
Мўйқаламдан томган ой ўхшарми кунга?
Ўғил-қизлар яйрайди, таътилда мазза,
Дам олар ҳамда ўйнар шу салқин боғда.
Тоза ҳаво симириб тўймайди сира,
Болалар сой бўйида шодланган чоғда.
Муслима ҲАМРОЗ
05.07.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


