
Йўл чизади…
“Олам ҳадсиз бир шуълалар майдони, абадий тебранишга маҳкум этилган. Унда қирғоқсиз тўлқинларнинг частотаси чопқир ва моҳир. Капалак умрига кўчгай асрий бир соя. Уммон сузиб чарчамайди ўз тўлқинида, дарёлар оқади ўзани йўлчи, дарахтлар тебранади барглари қанот, шамоллар шошади қучоғида тутқунсиз хаёл, оҳанг чалиб беради қамишнай, тинглай олсак бас! Ҳавога қоришиб кетади ранглар ва ифорларга тўла туйғулар, қани эди ҳис эта олсак! Тоғлар чўққисига талпинар тошнинг бардоши, қуёш йўл чизади нур толасидан, йўлга чиқмоққа шай бугун кўнглим ҳам.”
Муслима Ҳамроз
22.06.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые