Шарҳ
Оддий сўзлардан иборат аксарият шеърлар оммабоп бўлади, чунки уларни ўқиш қийинчилик туғдирмайди. Демак, соддаликда ҳам ўзига хос ҳикмат бор. Бироқ, жонлантиришлар, ўхшатишлар, қиёслашлар шеърга сайқал беради. Ташбеҳлар, тагмаънога эга, кутилмаганда ярқ этувчи топилма сўзлар шеърга жило беради. Шеърдаги мавҳумот сир-синоатига йўғрилган сўзлар тасвирдаги нақшларга ўхшайди, ана шу каби нақшинкорлик кўнгилни тўлқинлантирса, ажабмас. Тўлқин оғушида ўйга толиш, тўлқин зарби азобини ҳис этиш, кўтарилиш ва тушишлар машаққатини туйиш қалбингизни ўртайди. Ва сиз ҳам шеър оқимида сузишни истайсиз. Шу истак уйғонмаса, демакки, бу шеър сизга бегона. Балки, сиз уни танимасдан бефарқ ўтиб кетаётгандирсиз. Ҳарҳолда бу сизнинг танловингиз. Албатта, ҳар бир инсон ўзининг “Дид” номли шахсий ва даҳлсиз ҳудудига эга. Кўнгил ва шеър шарҳи жуда нозик масала!
Муслима ҲАМРОЗ
02.03.2026 йил


