
Тикани қон қусса…
Оламга боқасан, кўзлар алдайди,
Қалбингда уйғонар асрий бир титроқ.
Хабарлар келса-да
тўфон ичинда,
Нафсоний ҳаловат туюлар тотроқ.
Тикани қон қусса, япроқ титрайди,
Қизариб ёнгайми
мисоли чироқ.
Тиканнинг заҳридан оғу ичса-да,
Гул бўлмоқ истайди кўнгиллар бироқ.
Адашган йўлларда ғунча юз очса,
Талх-тахир тақдирнинг тотида фироқ.
Чархи-дун айланар, ҳаёт ўткинчи,
Томири зирқираб оғринар туфроқ.
Муслима Ҳамроз
02.08.2025 йил

Подписаться
0 комментариев
Старые