Чорласам…
Камалак турфа ранг айлана чизар,
Томчидан томчига сакраб ўтади.
Кўкда Ой доира измида кезар,
Баъзанчи ёй бўлиб ойни кутади.
Ёмғир томчисида нурларнинг акси,
Камалак ранго-ранг нақши кўнглимда.
Ҳилолдай товланмас дардларим эски,
Тушимда қуёш бор, сири
ўнгимда.
Ойдаги яширин қандайин тилсим,
Чорласам кулади – “Тўлдингми сен ҳам?”
Тўкилиб-тўлмоққа тайёрми кўнглим?
Ойдин осмонларга кетсам-ми мен ҳам.
Муслима ҲАМРОЗ
02.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


