
КУЗ ТАФТИДА ТИРИЛГАЙ
Куз фаромуш кезганда, хазонни сочиб,
Мен кўнглимда маҳзунлик сезаман туйқус.
У қайларга боғланар бағрини очиб,
Тенг тимсолин излайман қиёслаб хусус.
Куз сузганда самовий булутни тилиб,
Вақт кечади ўртаниб, чекаман афсус.
Куз бўёғин сочгайдир, зар ҳисга тўлиб,
Ва кўнгилга кўчгайдир покиза минг тус.
Куз тўкилмоқ истайди пояндоз бўлиб,
Йўл-йўлакай чорлайди ҳамрози бенуқс.
Нур қақраган қалбимга томади ёниб,
Шам доғида юрагим бўлгайми фонус.
Гар ёнолса ғамбода оташдан қониб,
Куз тафтида тирилгай озод бир қақнус.
Муслима Ҳамроз 14.11.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые