
Абадийлик
Илдизинг тупроқда, яшайверасан шу замин узра, уммон тупроқ ҳовучида қалқиб тургани ҳам рост. Балки, ернинг қони сувдир.
Аммо, ўт-чақин осмонда чатнайди, юлдузлар порлайди фазо юзини безаб. Боқ, ҳаво осмон кўксида нафас олгайдир! Гоҳ-гоҳ осмон дарчасини очади, ерга тўкилсин-да ёмғир шодаси. Еру осмон суҳбатига қулоқ тутсанг, жуфт ҳаётга гувоҳ бўлгайсан. Билиб қўйки, сен барибир Осмон унсурисан, одам бўлиб ерда кўкарган. Тана тупроқники, руҳ осмонга тегишли. Абадийлик эҳтиёжи нақадар гўзал ва у биз учун муваққат дунё.
Муслима Ҳамроз
11.08.2925 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые