
Бир дам
Яратган тузоғида,
Баайни бир бодоммиз.
Қўш қопқонлар ичинда,
Хому пишиқ хандонмиз.
Қобиқсиз дон ўсмайди,
Қафас борки, бардаммиз.
Қалбнинг йўли улғаймоқ,
Балки, шундан илдаммиз.
Ажаб савдо тақдирда,
Кўнгил ичра бедоммиз.
Эрк истасанг парвоз эт,
Офоқ ичра бирдаммиз.
Изоҳ: «Бодом»-сўзи тожик тилидаги
«бо»-мавжуд ва «дом»- тузоқ, қопқон
маъноларини англатади.
Муслима Ҳамроз
10.08.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые