
Меҳринг истаб
Меҳринг истар кўнглимга боққил,
Чечак бўлиб унмоқни истар.
Тун қоронғу, шамларинг ёққил,
Шуъла сочиб порласин ахтар.
Меҳринг кутиб ой ҳам толиқди,
Қуёшга юз тутади музтар.
Тўсмасин деб зорга йўлиқди,
Парча-парча
булутни қистар.
Меҳринг истаб қуёшга боқдим,
Нур ичгайдир осмонда қамар.
Ирмоғида мавжланиб оқсам,
Ҳаёт мавжи уммонлар қадар.
Меҳринг истар кўнглимга боққил,
Чечак бўлиб унмоқни истар.
Муслима ҲАМРОЗ
20.08.2025 йил

Подписаться
0 комментариев
Старые