
Томчи
Юксалгин келар сўзни
илғамоқ учун,
Шамшир тилгайсан,
кўнглинг
тиғламоқ учун,
Абринайсонсан, кўкда
йиғламоқ учун,
Йиғлаб-тиғлаб томчига айланмоқ мумкин!
Ишқи равон йўлига
шайланмоқ учун,
Райхоннинг ифорига айланмоқ учун,
Кўнгилнинг риёсидан
покланмоқ учун,
Тоза ниҳол бандида
кўкланмоқ учун,
Офоқ яшнар,
томчига айлансанг бугун!
Муслима ҲАМРОЗ
21.08.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые