
Ёғду
Шафақ ёғдуси чақнаб кетади,
Ранглар жилосин тасвирлаб туриб.
Чўғи толасин чертгим келади,
Уфқида ёрқин хаёллар суриб.
Нурли мўйқалам нени кутади,
Осмону замин аролаб юриб.
Ҳур бир тасаввур илкин тутади,
Мусаффо ҳарир кошона қуриб.
Кўзлар тасвирни сийпаб ўтади,
Камалак нақшин атласга сепиб.
Дилим кўшкини равшан этади,
Порласа қутби нурларни ўпиб.
Муслима Ҳамроз
15.02.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые