
Дил қулфи
Офтобсиз тунларим бағримни тилди,
Энг кунгай ерига
ойпарча илди.
Юлдузлар сочқиси тўкилди ерга,
Кўнглимни етаклаб югурдим қирга,
Кенгликлар очилди лолазор бўлиб.
Мен севган кунларим кўнгилга инди,
Хаёллар шамолдай бир пасга тинди.
Тахайюл саробин
сўйладим сирга,
Сукутнинг куйини тингладим бирга,
Осмонлар очилди зебу зар бўлиб.
Шаррора учқунлаб шамчироқ ёнди,
Ишқ ичган кўнгиллар ёғдуга қонди.
Бир шуъла гуркираб илҳақу зорга,
Мактубин пинҳона йўлласа ёрга,
Дил қулфи очилгай интизор бўлиб.
Муслима ҲАМРОЗ
28.08.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые