Туроб айлайди
Аҳволим афтода, қўймайсан сўраб,
Ўксиган кўнглимни қайғу овлайди.
Тўкилиб кетяпман ичимдан нураб,
Мусибат чўқмори хандақ ковлайди.
Маломат чархини чирпирак бураб,
Сарбулут сузяпсан дея айблайди.
Шамойли синиққан оҳангга ўраб,
Чиннинай кўнглимни туроб айлайди.
Япроқлар тўкилиб бўлдилар хароб,
Саволлар бандма-банд тугун бойлайди.
Олмани оқизган шаршара дароб,
Тиниққан сойларим йўлим пойлайди.
Изоҳ: “туроб” – тупроқ, хок;
“дароб” – эркин оқаётган сув.
Муслима ҲАМРОЗ
05.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


