
Соянгга чўкмагил
Соянгдан қўрқасан, соянг қароқчи,
Бўйингни ўлчайди, қолмас ортингдан.
Тўқнашар бетиним мисли қайроқчи,
Кўчманчи бўлсада, кетмас юртингдан.
Соянгдан қочасан, қувлар чироқчи,
Қуюқлик довидан бир дам тотинган.
Кўланка тўн кийган довдир айғоқчи,
Пойингда ётмоққа қай дам ботинган.
Соянгга чўктирдинг асрий ёғийни,
Ўзингга ўхшайди нурга ютинган.
Чопасан, кесасан гуноҳ доғини,
Йўқ даво, нафсингга
ошно тутинган.
Муслима ҲАМРОЗ
28.08.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые