Шеър

Онам

Гар меҳмон келса, тандир қиздириб,
Иссиқ нон, патир ёпарди онам.
Мезбонлик тафтин ошкор сездириб,
Меҳрга ҳам имкон топарди онам.
Гуриллаб ўчоқ, палов дам ерди,
Дастурхон тайёр, тинмасди онам.
Бағри кенг, камгап, хуш кўрдик дерди,
Беҳуда сўзни билмасди онам.
Боғдан узилган сарҳил мевадан,
Сават тўлдириб улашган онам.
Яхшилик тилаб, сўзлаб вафодан,
Саховат ҳиссин бўлишган онам.
Эслайман ўшал ёшлик дамларни,
Камсуқум эди ғамгусор онам.
Ўчмас нурафшон ёққан шамлари,
Кўнгилга ҳамдам руҳиёр онам.
Олам ташвишин ортиб елкага,
Қаноат қадрин дил туйган онам.
Ҳаёт завқини тилаб гўдакка,
Энага дея эл суйган онам.
Хотира қолур, ўтар ҳар замон,
Гўзал чаманзор яратган онам.
Тўларми кўнгил, қўмсар дил ҳамон,
Нафис ифорин таратган онам.

Муслима Ҳамроз
2.01.2023 йил

2.5 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x