
Кетаман
Заъфарон кўнглимни қийнайди ўкинч,
Тўкилиб кетаман кузнинг пойига.
Ёнига чорлайди руҳбахши ўтинч,
Дун-дунё алдамчи, тушмам пайига,
Қўл силтаб кетаман
қўл етмас жойга.
Тўкинлик тўлдирмас, хос кўнглим нотинч,
Улғайган долғалар сиғмас сойига.
Бағри кенг уммонда тополмай юпанч,
Ҳавасманд дунёнинг кўнмай ройига,
Қўл силтаб кетаман
қўл етмас жойга.
Ғуссани аритгай беғубор овунч,
Жон машқи созланса руҳёр найига.
Битмоққа япроқлар бермайди тутқич,
Ожиз тан қоришгай хумдон лойига,
Қўл силтаб кетаман ломакон жойга.
Муслима ҲАМРОЗ
01.09.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


