Япроқнинг кафти
Қизариб кетяпти япроқнинг кафти,
Бегона баҳордай қизғанар мезон.
Бағримни куйдирса
аланга тафти,
Ўт олиб ёнади сочилган хазон.
Зардоби қон қусар қуёшнинг туғи,
Баргларнинг бандига
юрагим ларзон.
Сарғайиб кетади қизғиштоб тиғи,
Зарҳарир куз ҳидин синайди тўзон.
Субҳидам майсада шабнамнинг шаҳди,
Тун ёдин тўзғитар тийиқсиз тўзон.
Тўлқиниб жўшади Зарафшон аҳди,
Заркокил тийрамоҳ тарайди эҳсон.
Муслима ҲАМРОЗ
02.09.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


