
Игна санчқисидан уйғонар мато
Кашта тиккан нозик қўлларда хино,
Ораста бегойим,
ўзбегим қизи.
Игна санчқисидан уйғонар мато,
Ипи йўрғаласа ранго-ранг изи.
Ипнинг бўёғида чаманзор пайдо,
Гуркираб кетади тўрт тараф шоён.
Бармоқлар сеҳридан тўкилар жило,
Каштага эврилган туйғулар бийрон.
Урф-удум яшайди, ўлмайди асло,
Йўртмалаб юрганда игна-ип такрор.
Каштадўз кўнглида
гўзаллик расо,
Маҳорат бобида бўласиз иқрор.
Муслима ҲАМРОЗ
11.09.2025 йил
(Мунира, расм ва кашта муаллифи)


Подписаться
0 комментариев
Старые