
Тирамоҳ
Кузнинг фарёдига тутаман қулоқ,
Зириллаб кетади гирёна фалак.
Бепарво шамоллар ўйнайди қувлоқ,
Чирпирак чархида
хаёлим ҳалак.
Унинг гирдобига шўнғиганим чоқ,
Туташиб кетади
минг битта бўлак.
Тирамоҳ зарига тўлади қучоқ,
Гулбаҳор мулкидан
беради бўнак.
Изоҳ: “бўнак”-олдиндан бериладиган қарз.
Муслима ҲАМРОЗ
19.09.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые