
Уфқ
Уялгайми Уфқ қизариб кетгач,
Жамолини оҳ, қизғанар Қуёш.
Яноғи ҳам ол, манзилга етгач,
Фироқ ўти-ла синайди бардош.
Аста ёнбошлар фурсати ўтгач,
Шафақ ёнса-чўғ беролмагай дош.
Ўртангайми лол шаштидан кечгач,
Кетар чоғида сийлайди ювош.
Тилла сипқорган найзасин отгач,
Зарғалдоқ уфуқ титрайди бебош.
Ҳамдард кўкси нур симириб ютгач,
Елкасига жим Қуёш қўяр бош.
Муслима Ҳамроз, 20.08.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые