Садр
Бир нақшинкор баркашдай кўрингай бир бадр,
Айлана кўзгудайин ялтираб тургай.
Тахайюл тўфонида тополсам гар қадр,
Кўнглимнинг дарчасида хаёллар сургай.
Ситамлар сирқиратгай, жонимга не жабр,
Ойнинг сояси чалкаш йўлимда юргай.
Ва ғалаён кўчади, келгайми ул давр,
Исёнда ёнган сайин жилвани кўргай.
Қаландар суратида
тушганда гоҳ садр,
Мен томонга шошилмас,
юзини бургай.
Нурларнинг ўйинига
этолсам мен сабр,
Ҳойнаҳой, тушларимда
суҳбатлар қургай.
Изоҳ: “бадр” – тўлин ой;
“садр” – жазава ҳолати.
Муслима ҲАМРОЗ
21.09.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


