Без рубрики

Ёруғсан куз

Келинг марҳабо, фикрлашайлик, шивирлашайлик! Сокин суҳбатлашишга нима дейсиз, табиатнинг сукутига жўр бўлмоқ умидида?!

Куз фасли келса, уни янада соғинганимни ҳис қиламан ва ўзим ҳам гўё куз бўлиб яшайман. Тирамоҳ манзараларидан завқланаман. Кўнглимнинг кузги боғларида кезаман ва маҳзун туйғуларнинг сарғайиб эскирган япроқ каби тўкилиб хазонга айланишини томоша қиламан. Тўкилиш ва тозариш мавсуми хуш келдинг! Сен томон отланган чоғларим қани? Изламоқ ва изланмоқ йўлига тушганман. Имконият ҳосилга шайланиб, бир кунмас бир кун ям-яшил барглар гуркираб ўсишига ишонаман. Кузнинг маҳзун таровати қалбимни гўзал туйғулар билан безайди. Қуёш ўзининг нурли толасида латиф сўз томчиларини йўллайверади. Кўнглим кенгликларида сайрга чиқаман, қатра-қатра томаётган инжумисол мисраларни авайлаб оқ қоғозга экишга уринаман. Балки, куз ҳам мени яхши кўрар, баҳорини соғинган ошиқ сингари. Суҳбатимиз шу қадар дилтортарки, баъзан унинг оҳангига жавоб қайтаролмай доғда қоламан. Фикрларим тасвирини ўз мойбўёғида чизишга тушади, уларга ҳадиксираб боқаман! Бегона туйғуларга қоришиб кетмасин-да, дейман.
Тасаввурим куз тонгида тиллоранг нурга тўлади ва кузнинг энг нафис тасвирларини муҳайё этади, бутун оламга маҳлиё бўлиб боқаман. О, нақадар ёруғсан – куз!

Муслима ҲАМРОЗ
27.10.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x