
Ёнди
Оловли бир фалак ёнди ичимда,
Зарғалдоқ зарралар учар ҳавода.
Қизиган япроқнинг саси таралди,
Тупроқ тобланади улкан
товада.
Юракнинг рангига ўхшар аланга,
Ҳарорат қирқ-эллик, соялар зада.
Анҳор чўмилмоқни истайди такрор,
Шаршара бўғзида беғубор зарра.
Соябон тутайми бошингга шаҳрим,
Кўчаларни ҳовур кезади қизиб.
Боғлар салқинида ҳаловат топсанг,
Тунги чироқларинг ёнгайдир қизил.
Муслима ҲАМРОЗ
Подписаться
0 комментариев
Старые


