Шеър

Фалакнинг қирғоқларида

Ям-яшил бир кўклам чорласа сени,
Қуёш ярқирайди япроқларида.
Кўнглимга сочилган томчилар жола,
Илдизим улғаяр туфроқларида.

Ташналик ортидан булутлар сузса,
Ҳовучим уммоннинг ирмоқларида.
Кетмоққа шайлансам дунёдан кечиб,
Изларим фалакнинг қирғоқларида.

Интернет тўрида тасаввур ёди,

Одамзот тутқунми сиртмоқларида.

Ажабо, саёҳат алдови сўнгсиз,

Ҳаёт оқаётир тармоқларида.

Чексизлик чорлайди саргардон кўнглим,
Борлиғим хаёлот қармоқларида.
Ҳаётнинг соғинчи меҳримга ташна,
Дунёнинг бут бўлмас ямоқларида.

Муслима ҲАМРОЗ
23.10.2025 йил

3 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x