Думалоқ дунё
Ғилдирак ғилдирар олмахон чопқир,
Айлана ичида тўғри йўл излаб.
Одамзот йўлидан оғади осон,
Коинот айланар жондайин бўзлаб.
Айлана дунёда қирралар ўсар,
Қалбингни тирновчи бурчакни тиклаб.
Тириклик юлдузи милтирар аён,
Шамширнинг тиғига ўлимни юклаб.
Келгандинг, кетасан уюрма ўпқон,
Домига тортади омонлик тилаб.
Йўлларинг думалар юрганинг сайин,
Замона тинглайди, суҳбатдош талаб.
Эгилиб ўтади макон чизиғи,
Кимсасиз оламда адолат истаб.
Офтоб айланади чизиб тасаввур,
Одамнинг туйғуси нурланар хуштаъб
Чархпалак чархланар думалоқ кўзда,
Учқунлар сачрайди қалбингни ўртаб.
Қасида тўқийсан шаклсиз, мубҳам,
Думалоқ дунёинг эркига атаб.
Муслима ҲАМРОЗ
06.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


