Матоҳ
Ниқобини йиртди, йиртилди… боқма!
Қўрқиб кетмоқ мумкин даҳшат ичида.
Ҳақиқатга тийрак кўзлар-ла боқмас,
Заҳар қалтирайди тилин учида.
Шайтоний зоҳирин фош этса кўзгу,
Хушёр бўл шу дамда кўрингай аён.
Ҳасад қозонида қайнатар оғу,
Ғазаби тошади, бурқсийди туғён.
Аслида ичида яшайди нифоқ,
Ботиб кетаётир ғулув чоҳига.
Ёмонлик зулмида
титрайди офоқ,
Эзгулик мунграйди тўлиб
оҳига.
Адолат истама! Эскирган матоҳ.
Тошларга айланиб улгурган ҳислар.
Бемаврид шамолни совурар маддоҳ,
Уюлиб ётгайми ичида хаслар.
Адолат бир парча топилмас матоҳ.
Муслима ҲАМРОЗ
08.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


