Мутеълик
Залолат зулмидан зириллаб кетса,
Унга дош беролмас зилдайин тўғон.
Ичдаги туғёни самога етса,
Эл бўлиб ноласин этолмас фиғон,
Ўзини танимас оломон келар.
Муаммо қийнайди, тополмас ечим,
Мутелик ичдадир, жасорат етмас.
Ҳақиқат изламас, демайди, ўчим,
Қаддини тиклашни ихтиёр этмас,
Эрк учун курашдан оломон кечар.
Кўзида мунг дарди чақнайди ўтдек,
Дилида ғалаён, этолмас баён.
Ҳур сўзлар беҳуда тўкилар тутдек,
Кишанли қўлида ўлади исён,
Фарёдин ютганча оломон кетар.
Маърифат зиёси қабларга кўчса,
Ҳуррият туйғусин тоабад суйиб.
Разолатнинг манфур ўчоғи ўчса,
Янгича тафаккур ҳикматин туйиб,
Бешафқат дунёда эл омон ўтар.
Изоҳ: “залолат”- адашмоқ..
Муслима ҲАМРОЗ
14.09.2025 йил .
Подписаться
0 комментариев
Старые


